Қозоғистон сунъий интеллектни жорий этишга тайёрлик бўйича 50 та давлат қаторига кирди

ASTANA. Kazinform - Сунъий интеллект (СИ) иқтисодиётнинг барча соҳаларида фаол ва кенг миқёсда жорий этиляпти. СИ меҳнат бозорларидан тортиб рақамли инфратузилма ва таъминот занжирларигача бўлган ҳамма нарсани инқилоб қилиб, глобал иқтисодиётни тубдан ўзгартиришга тайёр. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига кўра, жаҳон бандлигининг деярли 40 фоизи сунъий интеллект таъсирида, айрим тармоқлар эса бошқаларга қараганда сунъий интеллектга асосланган автоматлаштиришга кўпроқ мойил, дея хабар беради Kazinform ranking.kzга таяниб.

искусственный интеллект
Фото: freepik.com

Прогнозларга кўра, 2300 йилга бориб сунъий интеллект инсон ақл-заковати даражасига етиши ва жаҳон иқтисодиётига йилига 4,4 триллион доллар қўшиши мумкин. Ҳозиргача 60 та давлат ўз миллий СИ стратегияларини ишлаб чиқди, жумладан Бразилия, Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқи, Сингапур ва Жанубий Корея. 

Халқаро ҳамкорлик ҳам жадал ривожланиб боряпти. 2020 йилда сунъий интеллект бўйича Глобал ҳамкорлик тузилди, унга 29 давлат, жумладан Канада, Япония ва АҚШ киради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сунъий интеллект қоидалари ҳали ҳам ишлаб чиқилаётган бўлса-да, ҳуқуқий ва молиявий хавфлардан қочиш учун ташкилотлар ҳозирданоқ ҳаракат қилишлари муҳим.

ХВЖ томонидан тақдим этилган СИ тайёрлик индексига кўра, 2023 йилда сунъий интеллектни жорий этишга тайёр давлатлар орасида Сингапур, Дания ва АҚШ етакчилик қилган. Сингапур сунъий интеллектни ривожлантиришга ва давлат ходимлари учун воситаларни яратишга фаол сармоя киритиб, ўз фуқароларига ушбу технологияларни тезда ўзлаштиришга ёрдам бериб келяпти.

СИ тайёрлик индекси тўртта асосий омилни баҳолайди: рақамли инфратузилма, инсон капитали, технологик инновациялар ва қонунчилик асослари. 174 давлат орасида Сингапур, Дания ва АҚШ энг яхши тайёргарлик кўрган бўлса, Жанубий Судан, Афғонистон ва Сомали каби Африка давлатлари энг кам тайёргарлик кўрган.

Қозоғистон сунъий интеллектни жорий этишга тайёрлик бўйича 50 та етакчи давлат қаторига кирди ва 0,55 балл билан 48-ўринни эгаллади. Қозоғистонда сунъий интеллектни қўллашнинг истиқболли йўналиши бу географик ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда давлат хизматларини ўзгартиришдир. Мисол учун, мамлакат қишлоқ инфратузилмасини таҳлил қилиш учун ҳозир СИдан фойдаланяпти, бу эса ривожланишни янада самарали режалаштириш имконини беради. 

Марказий Осиё ва ЕОИИ мамлакатлари орасида Қозоғистон Арманистон, Беларусь ва Қирғизистондан олдинда, лекин Россиядан кейин. Тожикистон ва Ўзбекистон рейтингда пастроқ ўринларни эгаллаб турибди, бу эса ушбу мамлакатларда сунъий интеллектни ривожлантиришни жадаллаштириш заруратидан далолат беради.

Сўнгги хабарлар