Қозоғистон спортчилари ва мураббийларига умрбод тўловлар миқдори оширилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларига умрбод ойлик тўловлар тўрт баравар оширилди, дея хабар бермоқда Кazinform.
None
None

Қозоғистон Ҳукумати қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжат ҚР Ҳукумати сайтида эълон қилинган.

«Спортчилар ва мураббийларга умрбод ойлик моддий таъминот қуйидаги миқдорда тўланади:

1) Олимпия, Паралимпия ва Сурдлимпия ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари ҳамда (ёки) олимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритган спортчиларга – ҳар ойда 100 БҲМ;

2) Олимпия, Паралимпия ва Сурдлимпия ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари ҳамда (ёки) олимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритган спортчиларни тайёрлаган мураббийларга — 100 БҲМ, — дейилади қарорда.

Аввалроқ, 2021-йилда спортчилар ва мураббийларга 24 БҲМ миқдорида маош тўланарди.

Ўтган йилнинг октябр ойида спортчилар ва мураббийларнинг умрбод нафақаларини ошириш лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан сўнг, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Қозоғистон нега умрбод нафақаларни оширишни хоҳлаётганини тушунтирди.

«Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этган бўлиб, ундан кўзланган мақсад спортчилар ва мураббийларни ойлик моддий қўллаб-қувватлаш тўловларини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали юқори спорт натижаларига эришишга рағбатлантиришдан иборат. Ушбу ўзгаришларни тақдим этишда кўплаб давлатлар тажрибаси ўрганилди. Россия, АҚШ, Канада, Австрия, Швейцария, Буюк Британия каби қатор давлатларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизми асос қилиб олинди», - дея таъкидлади Маданият ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси.

Шу билан бирга, спортчилар ва мураббийларни умрбод ва ойлик моддий таъминлаш «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунга мувофиқ республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланди.

Сўнгги хабарлар