17:27, 03 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистон спортчилари Пекин Олимпиадасида ўз чиқишларини бошладилар
PEKIN. Kazinform - Қозоғистон спортчилари 2022-йилда Пекинда (Хитой) бўлиб ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинларидаги чиқишларини расман бошлади, дея хабар беради Kazinform Sports.kz нашрига таяниб.
Қозоғистонлик спортчилар иштирокидаги биринчи спорт тури эркин могул бўлди. Аёллар ўртасидаги саралаш баҳсларида қозоғистонлик аёллардан биринчи бўлиб 17 ёшли Олеся Граур старт олди. Биринчи саралаш уриниши натижаларига кўра, Граур 57,18 балл тўплади ва финалга тўғридан-тўғри йўлланма олиш ҳуқуқини берувчи кучли ўнликка кира олмади. Энди у иккинчи саралаш тўсиғини енгиб ўтишга ҳаракат қилади - у 6 феврал куни бўлиб ўтади.