Қозоғистон спортчилари Параосиё ўйинларига қандай тайёргарлик кўрмоқда

Қозоғистон спортчилари Параосиё ўйинларига қандай тайёргарлик кўрмоқда
Фото: gov.kz

Бир неча кундан сўнг Қозоғистон параспортчилари IV ёзги Параосиё ўйинларида юрт шарафини ҳимоя қилади, деб хабар беради Kazinform.

“22-28 октябрда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV ёзги Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Умумий ҳисобда спортчилар 22 та спорт тури бўйича 564 та соврин учун кураш олиб борадилар. Мусобақада 131 нафар ҳамюртимиз спортнинг 14 тури бўйича баҳс олиб боради. Спортга келсак, пара дзюдо, пара пауэрлифтинг, пара сузиш, пара каноэ, пара атлетика, пара таэквондо, пара ўқ отиш, пара камондан отиш, пара волейбол, пара стол тенниси, пара велосипед, пара академик эшкак эшиш, шахмат ва бочча”, - деди Туризм ва спорт вазири ўринбосари Сарсен Қуранбек.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Осиё ўйинлари мураккаб мусобақа бўлгани учун масъулият ҳам юқори. Чунки Параосиё ўйинларида рейтинг учун очколар йиғилади. Шунингдек, келаси йилнинг июнь ойига қадар ўтказиладиган халқаро мусобақаларда Париж Паралимпиадаси йўлланмаси баҳоланади.

“Бугунга қадар миллий терма жамоамиз Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида спортнинг 14 тури бўйича 40 дан ортиқ машғулотлар ўтказди. Учрашувда спортчиларга зарур витаминлар, мураббийлар қаторида махсус кийим-кечак ва жиҳозлар етказиб берилди”, - деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар