Қозоғистон спортчилари эркин кураш бўйича Жаҳон кубогида иштирок этади

ASTANA. Kazinform – Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган эркин кураш бўйича Жаҳон кубогида иштирок этадиган қозоғистонлик спортчилар аниқланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси кураш федерацияси матбуот хизмати раҳбари Аспандияр Есенжолов маълум қилди.

Ушбу турнир 17-18 февраль кунлари Бирлашган кураш оламининг (WWU) қоидаларига кўра ўтказилади. Қозоғистонлик полвонлар 11 вазн тоифасида гиламга чиқади.

Жаҳон кубогида иштирок этувчи қозоғистонлик курашчилар рўйхати қуйидагича:

57 кг. Мейрамбек Қартбай (Ақтўбе вилояти)

61 кг. Осимжан Дастанбек (Алмати вилояти)

65 кг. Рифат Сайботалов (Павлодар вилояти)

70 кг. Егор Анчугин (Алмати шаҳри)

74 кг. Мурат Жақипов (Ақмола вилояти)

74 кг. Данияр Қайсанов (Шарқий Қозоғистон вилояти)

79 кг. Нурдаулет Қуанишбай (Жамбил вилояти)

86 кг. Даулетқази Есқали (Алмати вилояти)

92 кг. Абдиманап Байгенжеев (Павлодар вилояти)

97 кг. Нурсултон Азов (Ақмола вилояти)

125 кг. Омар Эюбов (Алмати вилояти)

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар