Қозоғистон спортчилар уюшмаси Қасим-Жомарт Тоқаевни президентликка номзод сифатида кўрсатди

None
ASTANA. Kazinform – «Қозоғистон спортчилар уюшмаси» республика жамоат бирлашмаси пойтахтдаги «Барс Арена» мажмуасида мамлакат спорт жамоатчилиги вакиллари билан учрашув ташкил этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбир доирасида спортчилар уюшмаси Қасим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари президентлик сайловига номзод сифатида кўрсатишга қарор қилди.

«Мамлакатимиз Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бошчилигидаги янги ислоҳотларни кутмоқда. Унда ижтимоий адолат ва барча учун тенг имкониятлар асосий йўналиш сифатида кўрсатилган. Бугун спортчиларимиз Қозоғистон номидан турли халқаро майдонларда муносиб иштирок этмоқда. Кучли иқтисодиёт ва ҳамжиҳатлик туфайли катта ютуқларга эришдик. Улар орасида спорт соҳасида эришилган ютуқлар ҳам бор», - дейди уюшма аъзоси, Олимпиада чемпиони Серик Сапиев.

Тадбирга йиғилганлар Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Фото: аqorda.kz

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram