23:41, 19 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичининг чорак финалига чиқди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ўсмирлар теннис терма жамоаси Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Осиё/Тинч океани минтақаси саралаш турнирида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, бугун Қозоғистон қизлари ўз гуруҳида Эрон терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Дастлаб Ева Коришева Фарда Алимини ярим соат ичида мағлуб этди - 6: 0, 6: 0.
Ариана Гогулина Ясаман Язданини 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Жуфтликлар баҳсида Е.Коришева ва Сатима Тореген рақибларини 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этишди.
Шу тариқа Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эртага Қозоғистон Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашади.
Чорак финалга қуръа ташлаш маросими 20 апрел оқшомида бўлиб ўтади.
Саралаш турнирининг энг яхши учта жамоаси Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўл олади.
Муаллиф: Елжан Ерали