21:30, 14 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистон Сингапур билан тўғридан-тўғри рейс очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Сингапур билан тўғридан-тўғри рейс очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
ҚР Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҚР Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Сингапурга ташрифи чоғида ҳаво транспорти географиясини кенгайтириш мақсадида Changi Airport Group бош директори Ли Сеоу Хиан билан учрашди, учрашув доирасида Сингапур-Қозоғистон тўғридан-тўғри ҳаво йўналишини очиш масалалари муҳокама этилди.
Қайд этиш жоизки, Changi аэропорти - Сингапурнинг асосий ҳаво дарвозаси бўлиб, дунёдаги олтинчи, Осиёда эса иккинчи ўринда туради. Сингапур томони Қозоғистон амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли қулай сармоявий муҳит яратишда сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади.
Муаллиф: Серик Сабеков