19:48, 13 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистон шоссе велоспорти бўйича Осиё чемпионатида ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform – Шоссе велоспорти бўйича Осиё чемпионати дастурининг якуний босқичида Қозоғистон терма жамоаси иккита медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Велоспорт федерацияси хабарига таяниб.
Эркаклар ўртасидаги гуруҳ баҳсларида қозоғистонлик Глеб Брусенский ғолиб чиқди ва олтин медални қўлга киритди.
Шундан сўнг қозоғистонлик Евгений Гидич маррага етиб келди. Кучли учликни Юкия Араширо (Япония) якунлади.