Қозоғистон шорт-трек бўйича Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди

Қозоғистоннинг шорт-трек бўйича эркаклар терма жамоаси Канаданинг Монреал шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

шорт-трек
Фото: olympic.kz.

Қозоғистон спортчилари эстафетада (5000 метр) учинчи натижани кўрсатди. Бронза совринини мамлакатга Денис Никиша, Адил Ғалиахметов, Еркебулан Шамуханов, Мерсаид Жақсибаев олиб келди.

Маррага биринчи бўлиб Хитой спортчилари этиб келди. Канада кумуш медални қўлга киритди.

Бу Қозоғистон жамоасининг янги мавсумдаги илк медалидир.

Сўнгги хабарлар