Қозоғистон ШҲТ мамлакатларига маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини таклиф қилди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон делегацияси Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг цивилизациялар мулоқоти форумида иштирок этди, деб хабар берди Маданият ва ахборот вазирлиги.

Қозоғистон ШҲТ мамлакатларига маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини таклиф қилди
Фото: Маданият ва ахборот вазирлиги

20-22 ноябрь кунлари бўлиб ўтган халқаро учрашувда Қозоғистондан Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Айбек Сидиқов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Форумда ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирлари, тегишли давлат органлари вакиллари, халқаро экспертлар ва маданият арбоблари иштирок этди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди тадбирнинг очилиш маросимида нутқ сўзлади.

Форум доирасида цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, маданий хилма-хилликни сақлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган тўртта тематик бўлим ташкил этилди.

Айбек Сидиқов ўз нутқида халқлар ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, миллий анъаналарни сақлаб қолиш ва давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

– Айбек Сидиқов ўз нутқида халқлар ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, миллий анъаналарни сақлаб қолиш ва давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Халқаро маданий алмашинувни кенгайтириш, миллий санъатни хорижда тарғиб қилиш, музей ва театр соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, ёш маданият арбоблари ва ижодий соҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди, — дейилади вазирлик хабарида.

Учрашув давомида иштирокчилар ШҲТ мамлакатлари ўртасида маданий алоқаларни чуқурлаштириш ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шуни таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг июль ойида Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирлари кенгашида Қозоғистон маданият соҳасида рақамли йўналишда ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди. Хусусан, умумий рақамли каталогларни шакллантириш, виртуал кўргазмаларни ташкил этиш ва онлайн архивларни ривожлантириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон паспорти ШҲТ мамлакатлари орасида сафар қилиш имкониятлари бўйича кучли тўртликка кирди.