Қозоғистон ШҲТ давлатларини дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга чақирди

Как определить поддельные лекарства
Фото: pixabay.com.

ASTANA. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова ШҲТга аъзо мамлакатлардаги ҳамкасбларини Қозоғистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, вазирлик ўз олдига Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг ички бозордаги улушини 50 фоизга ошириш вазифасини қўйган.

– Бугун ушбу залга йиғилган ҳамкасбларимнинг муваффақиятларини билган ҳолда, Қозоғистонда асл тиббий дори воситалари ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун сиёсий кўмак ва бошқа имтиёзлар беришга тайёр эканлигимни билдираман. Биз ҳамкорликка тайёрмиз”, - деди Ақмарал Алназарова Астана шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг еттинчи йиғилишида сўзлаган нутқида.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган асосий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар