Қозоғистон шахматни ривожлантириш марказига айланди – FIDE раҳбари
«Аввало, нима учун жаҳон чемпионати ўтказиладиган жой сифатида Қозоғистон танланганини айтиб ўтишим керак. Сўнгги пайтларда Қозоғистон шахматни ривожлантириш марказига айланганини кўриб турибмиз. Қозоғистонда қизлар шахмати аллақачон яхши ривожланган. Ўйлайманки, бу мусобақадан сўнг ғайратли ёш шахматчиларнинг кўпайиши ҳисобига эркаклар ўртасидаги ҳам шахмат янада яхшиланади», – деди Аркадий Дворкович Астанадаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросимида.
Шу билан бирга, Қозоғистонда ўтган шахмат бўйича қизлар ўртасидаги Гран-при, жамоавий жаҳон чемпионати каби воқеаларга эътибор қаратди.
«Қозоғистоннинг Хитой ва Россия ўртасида жойлашгани – ушбу мусобақа ўтказиладиган жой сифатида шу давлатни танлашга сабаб бўлди» – деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай