11:44, 10 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон шахматчилари жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг шахмат бўйича аёллар терма жамоаси жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Бу йил Польшанинг Бидгошч шаҳрида жаҳон чемпионати тўққизинчи марта ўтказилмоқда.
Бу сафар Павел Коцур бош мураббийлигидаги терма жамоа Германияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди.
Мусобақада дастлаб терма жамоа аъзоси Алуа Нурманова муваффақиятга эришди. У рақиби Жозефин Хайнеманни мағлуб этди. Шундан сўнг Бибисара Асаубаева Элизабет Патцнинг заиф нуқтасини топди. Ёш шахматчи Амина Қайирбекованинг ғалабаси эса Қозоғистонни ярим финалга олиб чиқди ва якуний натижани тасдиқлади.
Энди терма жамоа ярим финалда Франция билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ Қозоғистон терма жамоаси чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Адилжан Умбет