Қозоғистон шаҳарларида квартираларнинг нархи қандай

Қозоғистон шаҳарларида квартираларнинг нархи қандай
Фото: Александр Павский/Kazinform

Квартира сотиб олишни ёки кўчмас мулкка сармоя киритишни режалаштирганлар доимий равишда уй-жой бозоридаги нархларни ўрганишлари аниқ. Шу муносабат билан Kazinform мухбири янги ва иккиламчи бозордаги квартираларнинг нархини аниқлашга ҳаракат қилди.

Бугунги кунда Қозоғистонда янги квартираларнинг ўртача нархи бир квадрат метр учун 486 364 тенгени ташкил этади.

Шаҳарлар орасида Астана, Алмати, Чимкент, Ақтау, Атирау ва Семейда уйлар қиммат.

Энг арзон квартиралар - Жезқазған шаҳрида. Зеро, у ерда фақат давлат дастури доирасида турар-жойлар қуриляпти.

Шу билан бирга, Ақтўбе, Кўкшетау, Орал ва Қизилўрда шаҳарларида уй-жой нархи нисбатан арзон.

Қозоғистон шаҳарларида квартираларнинг нархи қандай
Фото: Kazinform

Ва иккиламчи бозорда квартираларнинг нархи янги уйнинг нархидан анча юқори. Бу рўйхатда Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарлари етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Қонаев, Талдиқўрған ва Семей шаҳарларида квартира сотиб олмоқчи бўлганларнинг чўнтаклари катта бўлиши керак. Чунки бу шаҳарларда ҳар бир квадрат метрнинг ўртача нархи 400-460 минг тенге орасида.

Тараз, Туркистон ва Кўкшетауда эса иккиламчи бозордаги уйлар нархи бошқа вилоятларга нисбатан бир оз арзонроқ. У ерда 1 квадрат метрнинг ўртача нархи 290 минг тенге атрофида.

Қозоғистон шаҳарларида квартираларнинг нархи қандай
Фото: Kazinform

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, умумий бозорда янги квартиралар нархининг ўсиши ёки пасайиши кузатилмаган.

Бироқ, иккиламчи бозорда уй-жой нархи 1,8 фоизга камайди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram