Қозоғистон ШҲТ туризмни ривожлантириш тўғрисидаги битимга қўшилади
«2022 йил 16 сентябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимга қўшилсин. Ташқи ишлар вазирлиги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Котибиятига Қозоғистон Республикаси Ҳукумати келишувга қўшилиши ҳақида маълум қилиши керак», – дейилади Ashyq НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасида.
Ҳужжатга илова қилинган тушунтиришда қайд этилганидек, мазкур келишувга қўшилиш туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.
«Ушбу келишувга қўшилиш Қозоғистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бошқа давлатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради. Бу эса салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди. Шунингдек, бу республика бюджетидан қўшимча маблағ ажратишни талаб этмайди. Ҳужжат Қозоғистон Республикасининг тегишли давлат органлари билан келишилган», – дейилади ҳужжатда.
Ҳукумат қарори 1 июлга қадар жамоатчилик томонидан муҳокама этилади. Кейинроқ имзолаш учун ҚР Бош вазирига юборилади.
Муаллиф: Алихан Асқар