Қозоғистон сейсмологлари томонидан Ўзбекистондаги зилзила қайд этилди

Қозоғистон сейсмологлари томонидан Ўзбекистондаги зилзила қайд этилди
Фото: очиқ манбалардан

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “СОМЭ” МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи 2023 йил 14 декабрь куни соат 13:59 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

“Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 557 км жануби-шарқда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 9,9 балл. MPV магнитудаси 4.7. Зилзила ўчоғининг координаталари — 40,25° ш.к. 71,51° ш.у. Чуқурлиги 5 км. Сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар (МSК-64 шкаласи бўйича): Қозоғистон Республикаси ҳудудида йўқ”, – деб хабар берди CОМЭ.

Сўнгги хабарлар