Қозоғистон Сьерра-Леоне билан қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантирмоқда

ASTANA. Kazinform – Бугун Астанада Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу ва Сьерра-Леоне Республикаси Ташқи ишлар вазири Муса Тимоти Кабба ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Қазақстан мен Әзербайжанды ортақ тарих пен рухани құндылықтар байланыстырады – Мұрат Нұртілеу
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“Қозоғистонга илк расмий ташрифингизни икки томонлама муносабатларимиз ва қитъалараро алоқаларимиз ривожида муҳим қадам, деб ҳисоблаймиз. Сьерра-Леоне Африкадаги муҳим ҳамкорларимиздан биридир. Бу йил Астана ва Фритаун ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 11 йил тўлди. Географик масофага қарамай, биз ишонч ва тенгликка асосланган ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз”, – деди Мурат Нуртилеу.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосарининг таъкидлашича, икки давлат ўртасида савдо, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиш учун салмоқли салоҳият мавжуд. Шу муносабат билан Сьерра-Леоне делегациясининг Қозоғистонга ташрифи учун кенг қамровли дастур тайёрланди. Улар мамлакатнинг етакчи IТ ва молия институтлари билан батафсил танишадилар.

“Ташрифингиз мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги яқин алоқаларни ривожлантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишига шубҳа қилмайман”, – деди ҚР Ташқи ишлар вазири.

Сьерра-Леоне Республикаси Ташқи ишлар вазирининг Қозоғистонга расмий ташрифи 7-9 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар