15:40, 17 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистон сайёҳлари орасида қайси йўналишлар машҳур
ASTANA. Kazinform – ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Қозоғистон сайёҳлари орасида машҳур сайёҳлик йўналишларини эълон қилди.

«Туристик Қамқор» корпоратив жамғармаси маълумотларига кўра, 2023 йил охирида қозоғистонлик сайёҳлар орасида қуйидаги йўналишлар машҳур бўлган: Вьетнам, Таиланд, Туркия, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари. Шунингдек, жамғарма маълумотларига кўра, қозоғистонликлар сайёҳликнинг пляж турини афзал кўришади. Бу йил ҳам юқорида тилга олинган давлатлар сайёҳлар орасида машҳур йўналиш бўлиб қолаверади. Айни пайтда Қатар, Малайзия, Корея, Хайнань ороли каби янги йўналишлар оммалашиб бормоқда”, – дейилади вазирлик агентлик расмий сўровига жавобан.