Қозоғистон Саудия Арабистонига гўшт экспортини йўлга қўяди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида маҳаллий гўшт экспортчилари учун янги имкониятлар очувчи ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

«24-25 июл кунлари мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида сармоявий давра суҳбати бўлиб ўтди. Мол ва қўй гўшти импортига қўйиладиган санитария-техник талаблар баённомаси имзоланди. Битимни Саудия Арабистонининг озиқ-овқат сектори бўйича вице-президенти Муҳаммад Алнассар ва Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринария назорати ва текшириш қўмитаси раиси Асқар Жакупбаев имзолади. Имзоланган Протокол қозоғистонлик қўй ва мол гўшти ишлаб чиқарувчилари учун сотиш бозорини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни янада ошириш имкониятларини очиб беради», — дейилади Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида .



Сўнгги хабарлар