Қозоғистон Саудия Арабистони билан инновацион хаб очишни режалаштирмоқда

Қозоғистон Саудия Арабистони билан инновацион хаб очишни режалаштирмоқда
Фото: Асилбек Жолшибек

Қозоғистон Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда стартаплар учун инновацион хаб очади. Бу ҳақда Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Қаниш Тўлеушин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Қозоғистон қўшма инновацион хаб яратиш ташаббуси билан чиқди. Бу маҳаллий стартаплар ва технология компанияларига нафақат Саудия Арабистонида, балки Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада ҳам офис очиш ва чегараларини кенгайтириш имконини беради.

“Ўша бозорда стартапларимизни ривожлантириш бўйича акселерация дастурлари билан бир қаторда операцион имкониятларни кенгайтириш учун инвестиция капиталини жалб қилиш имконияти очилади. Яхшиямки, сунъий интеллект соҳасидаги кўплаб компанияларимиз Саудия Арабистонида ишламоқда. Тиббиёт технологиялари билан шуғулланувчи компаниялар ҳам бор”, – деди Қаниш Тўлеушин.

Инновацион хаб 2024 йил январь ойида иш бошлайди. Саудия Арабистони Рақамли ривожланиш департаменти ҳузуридаги Рақамли тадбиркорлик маркази хабни яратишда ҳамкор бўлади.

“Ушбу лойиҳага сармоя киритишга қарор қилган хусусий секторимиз бор. Худди шундай марказ Кремний водийсида очилди. У ерда 24 та стартап фаол ишламоқда, улардан бири 1 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғди”, – дея қўшимча қилди Вазир ўринбосари.

Сўнгги хабарлар