Қозоғистон самбочилари Бутунжаҳон жанг санъатлари ўйинларида еттита медални қўлга киритди

Самбо
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон жанг санъатлари ўйинларида қозоғистонлик самбочилар яна иккита медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Спортни ривожлантириш дирекциясидан маълум қилишларича, мазкур мусобақанинг аралаш жамоавий баҳсларида Еламан Қойшибаев ва Асилжан Оринбасарова (65 кг) кумуш медални қўлга киритди. Улар Осиё ва Тинч океани минтақасининг иккинчи жамоаси таркибида иштирок этишди. Асилжан Европа-1 жамоасида россиялик курашчига ютқазган бўлса, Еламан бир кун олдин яккалик баҳсларида беларуслик спортчига ютқазгани учун реванш олди.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон жанг санъатлари ўйинларида самбо бўйича жанглар якунланди. Қозоғистон терма жамоаси 7 нафар курашчи олиб  борди.

Улардан полвонлар яккалик баҳсларида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, аралаш баҳсларда эса 2 та кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Жаҳон жанг санъатлари ўйинларига 9 спорт тури бўйича 53 нафар спортчидан иборат делегацияни олиб борган эди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram