Қозоғистон россиялик хакер Никита Кислицинни ўз мамлакатига экстрадиция қилди

F.A.C.C.T. компания ходими Никита Кислицин
Фото: видеодан лавҳа

F.A.C.C.T. компания ходими Никита Кислицин Қозоғистондан Россияга экстрадиция қилинди. Бу маълумотни Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати тасдиқлади, деб хабар беради Каzinform.

Хусусан, 2023 йил 21 декабрда Кислицин тегишли тартиб асосида ўз мамлакатига экстрадиция қилинди.

2023 йил июнь ойида Бош прокуратура Россия фуқароси, ІТ мутахассис Никита Кислицин Қўшма Штатлар талабига биноан Қозоғистонда қўлга олинганини тасдиқлаган эди.

Шу билан бирга, Қозоғистон томони бу иш ҳар томонлама текширилишини маълум қилди. Шундан кейингина гумонланувчини экстрадиция қилиш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилиниши айтилган.

Бундан ташқари, Россия томони кибержиноятларга қарши дастурий таъминот компаниясининг бўлим бошлиғи Никита Кислицинга ҳам қидирув эълон қилди.

Москва туман суди уни ҳибсга олишга қарор қилди.

У қонун билан ҳимояланган компьютер маълумотларига ноқонуний киришда гумон қилинган.

Сўнгги хабарлар