Қозоғистон Россия ва Ўзбекистон билан давлат чегарасида 12 та автомобил ўтказиш пунктини очади

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси билан Давлат чегараси орқали 19 та автомобил ўтказиш пунктининг 12 таси фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Telegram-каналига таяниб.
None
None

2022 йил 12 июлдан бошлаб Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарорига мувофиқ қуйидаги автомобил ўтказиш пунктлари фаолияти тикланади:

- Россия Федерацияси билан чегара орқали (Қондибай, Ақбалшиқ, Қизилжар, Найза, Жезкент, Байтанат, Коянбай, Ўрда, Шаған, Қарашатау);

- Ўзбекистон Республикаси билан чегара орқали (Целинний ва Сирдарё).

«Шу билан бирга, мамлакат аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга ўз вақтида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва қайта эмлашни тавсия қилади», — дейилади комиссия хабарида.


Сўнгги хабарлар