Қозоғистон Россия билан қўшма темир йўл корхонасини ташкил этишни режалаштирмоқда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Россия, Эрон ва Туркманистон билан қўшма темир йўл корхонасини ташкил этишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида транспорт вазири Марат Қарабаев маълум қилди.
“Темир йўл соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирлар Қозоғистон транзит йўлакларини ривожлантириш билан уйғунлашган. Айни пайтда “Шимол-Жануб” ва “Транскаспий” транзит йўлакларининг ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.
Дунёда анъанавий логистика йўналишлари ўзгариб бораётгани муносабати билан “Шимол-Жануб” йўлагининг аҳамияти кундан-кун ортиб бормоқда”, – дейди М. Қарабаев.
Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур йўлакнинг юк ташиш салоҳияти йилига 10 миллион тоннага етган.
“Йўлакнинг имкониятларини инобатга олиб, унинг юк кўтариш қувватини 20 миллион тоннага етказишни режалаштирганмиз. Шу мақсадда жорий йилнинг июль ойида Эрон, Туркманистон ва Россия билан мазкур йўлакни синхрон ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси” имзоланган эди.
Ушбу йўналишда транзит ташиш учун 50 фоизлик махсус тариф чегирмалари белгиланди.
Бундан ташқари, “Шимол-Жануб” йўлагининг шарқий йўналишида “Бирлашган транспорт-логистика компанияси” моделида Ягона логистика операторини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Қозоғистон ва Россия ушбу қўшма корхонани ташкил этиш учун тайёргарлик ишларини якунлади.
Туркманистон томонидан ушбу лойиҳада иштирок этиш бўйича қарор кутилмоқда”, — деди вазир.