Қозоғистон Республикаси Президенти Саудия Арабистони Қиролига табрик телеграммаси йўллади

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Икки муқаддас масжид ҳомийси, Қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташкил топган кун билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Президент Сауд Арабиясының Королін айтулы мерекемен құттықтады
Фото: Ақорданың баспасөз қызметі

– Бугун Саудия Арабистони ўзининг мустаҳкам сиёсий нуфузи ва жадал ривожланаётган иқтисодиёти билан халқаро ҳамжамиятнинг ҳурматли аъзосидир. Минтақавий бирлик, яхлитлик ва тинчликпарварлик байроғи остидаги мамлакат Сизнинг раҳбарлигингизда бундан кейин ҳам юксак марраларни забт этишини тилайман. Биз Подшоҳликни Қозоғистоннинг ислом ва араб дунёсидаги ишончли ва муҳим ҳамкорларидан бири деб биламиз. Ишончим комилки, анъанавий дўстлик ва мазмунли сиёсий мулоқотга асосланган ўзаро ҳамкорлигимиз бундан буён ҳам ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Қиролига фаровонлик ва узоқ умр, қардош Саудия халқига бахт ва равнақ тилади.

Сўнгги хабарлар