Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазири ўринбосари тайинланди

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Динара Ринатқизи Шчеглова Фан ва олий таълим вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Динара Шчеглова
Фото: primeminister.kz

Динара Шчеглова 1982 йилда Семей шаҳрида туғилган.

Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети, Т.Рисқулов номидаги Қозоғистон иқтисодиёт университети, Қозоғистон иқтисодиёт, молия ва халқаро савдо университетини тамомлаган.

2004-2006 йилларда - ҚР Ахборот ва коммуникациялар агентлиги департаментида бош мутахассис бўлган.

Турли йилларда тижорат тузилмаларида ишлаган.

2011-2018 йилларда – “Зерде” миллий инфокоммуникациялар холдинги» АЖ бош менежери, департамент директори, бошқарувчи директор, раис маслаҳатчиси, бошқарув раиси ўринбосари.

2018-2019 йилларда - ҚР Ахборот ва коммуникациялар вазири ўринбосари.

2019-2020 йилларда - ҚР Бош вазири маслаҳатчиси.

2020 йилдан ҳозиргача – ҚР Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари.

Сўнгги хабарлар