Қозоғистон республика аҳамиятига эга йўлларида сув тошқинларига тайёргарлик бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда автомобил йўлларини сув босишининг олдини олиш мақсадида сув тошқинларига қарши кураш режаси тасдиқланди. Шунингдек, марказ ва ҳудудларда йўл хизмати комиссиялари ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.
None
None

Режа доирасида 482 та хавфли йўл участкалари, 59 та кўприк ва 739 та сув ўтказгичлари кўздан кечирилди.

Объектларга 883 та йўл таъмирлаш техникаси ўрнатилди. Бу ерда туну кун навбатчилик, йўлларда ва йўл қурилишида ҳар куни патрул хизмати йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, ариқ ва сув ўтказгичларни қордан тозалаш ишлари бошлаб юборилган.

Сўнгги хабарлар