Қозоғистон регбичилари Амстердамдаги турнирда иштирок этишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг регби бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоалари Нидерландияда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда мусобақа мавсумини очади. Бу ҳақда Kazinform Миллий Олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

Аёллар терма жамоаси Жаҳон сериясининг саралаш босқичига тайёргарлик кўриш мақсадида 4-12 июн кунлари иккита йирик мусобақа – Аmsterdam Sevens ва Algarve Sevensларда иштирок этади.

Қозоғистон терма жамоаси сафида Алина Аскерова, Нигора Нурматова, Балжан Қойшибоева, Анжелика Пичугина, Вероника Степанюга, Мария Гришина, Галина Красавина, Диана Қазибекова, Милана Алаева, Людмила Шерер, Алена Дробовская, Қундизай Бақтибаевалар бор.

Аmsterdam Sevens регби-7 турнирида Қозоғистон эркаклар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Жамоа таркибида Магомедрасул Магомедов. Онласин Турсунбек, Александр Белашов, Ханали Мустафаев, Абдраҳман Нажибаев, Арманжан Василов, Дамиржан Ниязов, Роман Шчербаков, Никита Иванов, Ярослав Мусиятченко, Иляс Мамбаев, Даулет Акимбековлар мавжуд.


Сўнгги хабарлар
telegram