Қозоғистон Президентига активларнинг мамлакатга қайтарилиши ҳақида маълумот берилди

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Бош прокурор Берик Асиловни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Берик Асилов мамлакатда қонун устуворлигининг ҳолати ва назорат фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар натижалари тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва хорижга қочиб кетган жиноятчиларни қидириш бўйича халқаро ҳамкорлик натижалари ҳақида маълум қилди. Бир қатор шов-шувли жиноий ишлар бўйича гумондорлар қўлга олиниб, Қозоғистонда судлаш учун қайтарилди.

Бош прокурор Давлат раҳбарига нуфузли халқаро ташкилотлар, жумладан, Европа Кенгаши, Интерпол, ИҲТТ ва ЕХҲТ билан активларни қайтариш масалалари бўйича ўзаро англашувга эришилгани ҳақида маълум қилди.

Шунингдек, у мамлакат иқтисодиётига 2,7 триллион тенге сармоя киритган 220 нафар инвесторга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди. Бу ишлар натижасида инвесторларнинг давлат институтларига ишончи даражаси ошади.

Бундан ташқари, Берик Асилов мамлакатдаги жиноятчилик билан боғлиқ вазият ва жиноят-ҳуқуқий соҳада фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда қонун устуворлигини янада мустаҳкамлаш, фуқароларни, жумладан, тадбиркорларни жиноий унсурлар ҳужумларидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.

Давлат раҳбари инвестиция лойиҳаларига нисбатан ваколатли органларнинг қарорлари бўйича “прокурор фильтри”дан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, ушбу органларнинг жалб этилган инвестициялар бўйича маълумотлари ишончлилиги учун назорат ва масъулиятни кучайтириш зарурлигига эътибор қаратди.

Шунингдек, хорижга ноқонуний олиб келинган активларни қидириш ва қайтаришга қаратилган замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш зарурлиги ҳам қайд этилди.

Сўнгги хабарлар