Қозоғистон Президенти Жанибек Алимханулини табриклади

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун германиялик боксчи Винченцо Гуальтьерини мағлуб этиб, WBO ва IBF йўналишлари бўйича иккита ўрта вазн тоифасидаги камарни қўлга киритган Жанибек Алимханулини табриклади, дея хабар беради Kazinform.

Тоқаев
Фото: Ақорда

“Жанибек Алимханулини WBO ва IBFйўналишлари бўйича жаҳон чемпиони унвонлари учун жангдаги ёрқин ғалабаси билан табриклайман. Жанибек қозоқ бокс мактабининг юксак салоҳиятини ва кучини бутун дунёга яна бир бор намоён этди. Бу ғалаба ёш боксчиларни юксак марраларни забт этишга ундайди. Сизга катта соғлик ва фаровонлик тилайман. Ғалаба қозонишда давом этинг!"- бу ҳақда Давлат раҳбари ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида ёзди.

Эслатиб ўтамиз, Жанибек Алимханули рақибини техник нокаут билан мағлуб этганди.

Сўнгги хабарлар