Қозоғистон Президенти Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Kazinform Давлат раҳбари табригининг тўлиқ матнини эълон қилди.

Ҳурматли ватандошлар!

Сизларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман!

Юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, азиз қадриятларни қарор топтиришда ушбу байрамнинг аҳамияти катта.

Ҳарбий бурчни адо этиш она-Ватанга чинакам муҳаббатнинг ёрқин ифодаси эканлиги аён. Халққа иккиланмасдан хизмат қилиш - ҳар бир виждонли фуқаронинг фарзандлик бурчидир.

Қозоғистон миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, ҳудудий яхлитлик ва барқарорликни сақлашга алоҳида эътибор қаратади. Армиямиз суверенитетимиз кафолати, давлатчилигимизнинг мустаҳкам таянчи ҳисобланади.

Биз армиямиз салоҳиятини нафақат ўқув-машғулот йиғинларида, балки долзарб вазифаларни бажариш жараёнида ҳам кўряпмиз.

Аскарлар ва офицерлар яқинда содир бўлган кенг кўламли сув тошқинларига қарши курашнинг олдинги сафларида бўлди. Улар ўз бурчларини аъло даражада бажариб, ватанпарварликнинг ажойиб намунасини кўрсатдилар.

Мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларни ҳар доим қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолади.

Қуролли Кучларимизнинг байрами муборак бўлсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!

Сўнгги хабарлар