Қозоғистон Президенти Туркияга расмий ташриф билан борди
ASTANA. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркияга расмий ташрифи бошланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати маълум қилди.
«Давлат раҳбарини Анқара шаҳридаги Этимесгут аэропортида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған кутиб олди. Қозоғистон Президентининг ташрифи муносабати билан фахрий қоровул саф тортди», — дейилади хабарда.
Расмий ташриф доирасида Қозоғистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммитида иштирок этади.