Қозоғистон Президенти Сингапур Парламенти спикерини қабул қилди

 Глава государства принял спикера Парламента Сингапура Сеа Киань Пена
Фото: Акорда

ASTANA. Kazinform - ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Сингапур Парламенти спикери Сеа Киань Пен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қозоғистон ва Сингапур ўртасидаги яқин муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган учрашув дўстона ва самарали руҳда ўтди.

“Биз - вақт синовидан ўтган ишончли ҳамкормиз. Ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шунга қарамай, биз икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришни ўз олдимизга юксак мақсад қилиб қўймоқдамиз”, - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, халқаро ҳамкорликни ошириш ва давлатлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришда парламент дипломатияси жуда муҳим рол ўйнайди.

Президент
Фото: Ақорда

Президент бугунги кунда Қозоғистонда 140 та Сингапур компанияси ва қўшма корхонаси фаолият юритаётгани, уларнинг мамлакат иқтисодиётига киритган умумий сармояси 1,4 миллиард доллардан ошганини таъкидлади.

Сеа Киань Пен меҳмондўстлиги учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Сингапур Парламентінің спикері Сеа Киань Пен
Фото: Ақорда

Учрашувда иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар