Қозоғистон Президенти Сингапур Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Сингапур Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий сиёсат бўйича мувофиқлаштирувчи вазир Хенг Суи Кеатни қабул қилди.

Қозоғистон Президенти Сингапур Бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Фото: Ақорда

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Сингапур бизнес-форумини ташкил этгани учун ушбу мамлакат Ҳукуматига миннатдорлик билдирди. Президентнинг сўзларига кўра, ушбу тадбир Қозоғистон ва Сингапур компанияларини ҳар икки давлат бозорларида янги имкониятлар излашга ундайди.

Қозоғистон Президенти Сингапур Бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қозоғистонда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, салоҳиятли инвесторлар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти Сингапур Бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Фото: Ақорда

Хенг Суи Кеат Марказий Осиё ва АСЕАН давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга Қозоғистон ва Сингапур ҳисса қўшиши мумкинлигини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Хенг Суи Кеат ҳукуматлар ва бизнес тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Бундан ташқари, йиғилишда давлат тузилмаси ва жаҳон иқтисодиёти, жумладан рақамлаштириш, технологияларни ривожлантириш, сунъий интеллект ва инсон капитали билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Сўнгги хабарлар