Қозоғистон Президенти Париждаги Олимпиадага бормайди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Париждаги Олимпиадага бормайди. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Тоқаев
Фото: Akorda

“Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг иш жадвалига унинг Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидаги иштироки киритилмаган”, — дея изоҳ берди Берик Уали.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими 26 июль, жума куни бўлиб ўтади. Тадбир Қозоғистон вақти билан 22:30да бошланади. У уч соатдан ортиқ давом этиши кутилмоқда.

 

Сўнгги хабарлар