15:12, 12 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон Президенти “Парыз” гран-приси ва “Алтын сапа” совриндорларини тақдирлади
Бугун пойтахтда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев “Парыз” мукофоти бош соврини ва “Алтын сапа” мукофоти совриндорларини тақдирлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Кичик ва ўрта бизнес корхоналари ўртасида “Парыз” мукофотининг Гран-приси Қизилўрда вилоятидаги «Абай Даулет» масъулияти чекланган жамиятига топширилди.
Йирик бизнес соҳасида эса бу мукофот Бақиршиқ тоғ-кон корхонасига топширилди.

Шунингдек, “Алтын сапа” мукофотининг “Энг яхши саноат лойиҳаси” номинациясида Қостанай вилоятининг “ДЕП” масъулияти чекланган жамияти, “Энг яхши инновацион лойиҳа” номинациясида Манғистау вилоятининг «CleanfieldKazakhstan» масъулияти чекланган жамияти тақдирланди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов