10:02, 22 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистон Президенти Пантелей Кесоглуни I даражали «Барыс» ордени билан тақдирлади
ASTANA. Kazinform - Президент Пантелей Кесоглуни I даражали «Барыс» ордени билан тақдирлади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Кесоглу Пантелей Константиновични маданият ва эстрада санъатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун I даражали «Барыс» ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Кесоглу Лаки (Пантелей) 1939 йилда туғилган, таниқли қозоқ эстрада хонандаси, ўқитувчи, Қозоғистон ССР халқ артисти, Қозоғистон Республикаси халқ артисти.