16:04, 16 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистон Президенти Миллий банкнинг 2022 йилга мўлжалланган режаси билан танишди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ғалимжон Пирматовни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга инфляциянинг олдини олиш бўйича пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг бориши, шунингдек, Миллий банкнинг ташқи ва ички сектордаги асосий рискларни ҳисобга олган ҳолда инфляция даражасини барқарорлаштириш бўйича режаси ҳақида маълумот берилди.
Президентга валюта ва пул бозорларидаги вазият, мамлакат олтин-валюта захираларининг ҳолати, шунингдек, ўтган йилги тўлов балансига дастлабки баҳо берилгани ҳақида маълумот берилди.
Ғалимжан Пирматов Миллий банкнинг асосий ваколати бўлган молиявий ва нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича ўз қарашлари ва режасини тақдим этди.
Президент Миллий банкнинг 2022 йилга мўлжалланган режасини кўриб чиқиб, қатор аниқ топшириқлар берди.