Қозоғистон Президенти Миллий банк раисини қабул қилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Тимур Сулейменовни қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Давлат раҳбари Миллий банкнинг 2024 йил январь-июнь ойларида пул-кредит сиёсатини амалга ошириш якунлари тўғрисидаги ҳисоботини тинглади.
Тимур Сулейменов Президентга Қозоғистон ва жаҳондаги иқтисодий вазиятнинг ривожланиши, инфляция динамикаси ва уни барқарорлаштириш чоралари ҳақида маълумот берди.
Жумладан, Миллий банк раиси йиллик инфляция суръатларининг секинлашуви ва иқтисодиётда инфляцияни қўллаб-қувватловчи омилларнинг сақланиб қолаётгани ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, БЖПЖ активлари ва олтин-валюта захираларининг ҳолати ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Давлат раҳбарининг Миллий тўлов тизими ва Очиқ банк фаолияти тамойилларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш, қозоғистонликларнинг пул маблағларини фирибгарлардан ҳимоя қилиш бўйича Фирибгарликка қарши марказни ташкил этиш бўйича топшириқларининг амалга оширилиши жараёни ҳақида ахборот такдим этилди.
Йиғилиш якунлари бўйича Давлат раҳбари Миллий банк фаолиятига, жумладан, инфляция даражасини янада барқарорлаштириш ва рақамли молиявий инфратузилмани барпо этиш бўйича қатор вазифаларни қўйди.