Қозоғистон Президенти Марказий Осиёда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масаласини кўтарди

ASTANA. Kazinform – Бугун Астана шаҳрида «Марказий Осиё – Россия» саммитида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев транспорт ва транзит соҳасидаги муҳим қадамларни айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Президенти Марказий Осиёда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масаласини кўтарди

Давлат раҳбари анъанавий логистика занжиридаги тўсиқлар ҳақида тўхталиб, бу ҳолат минтақа давлатларидан транспорт-транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишни талаб қилишини таъкидлади.

«Ўзининг ноёб географик жойлашуви туфайли Марказий Осиё дунёдаги энг йирик бозорлар орасида муҳим бўғин ҳисобланади. Шу боис, бугунги кунда барча саъй-ҳаракатларимизни мавжуд ва истиқболли транспорт-транзит йўналишларини ривожлантиришга қаратиш муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон банкининг баҳолашига кўра, Марказий Осиёда транспорт коммуникацияларининг ривожланиши барча мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг 15 фоизга ўсишини таъминлаши мумкин», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу муносабат билан Президент соҳадаги камчиликларни бартараф этиш учун инфратузилмани модернизация қилиш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш, транзит учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, рақамли логистиканинг интеграциялашган ечимларини жорий этиш муҳимлигини таъкидлади.



Муаллиф: Руслан Ғаббасов