Қозоғистон Президенти Кордайдаги QazVac вакцинасини ишлаб чиқарадиган заводга ташриф буюрди

None
None
TARAZ. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарадиган «Оtatbiopharm» биофармацевтика заводига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Жамбил вилоятига иш сафари Қордай туманидаги Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтида QazVac вакцинасини ишлаб чиқарадиган биофармацевтика заводи билан танишишдан бошланди.

Президентга вакциналар ишлаб чиқаришнинг технологик линияси, лаборатория ускуналари ва кўчма реакторлар кўрсатилди.

Институт бош директори Кунсулу Закарья Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтини янада ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берди.

Заводда халқаро саноат амалиёти (GMP) стандартларига жавоб берадиган иммунобиологик препаратлар ишлаб, жумладан коронавирусга қарши вакцина,грипп, туберкулез, бруцеллез, нодуляр дерматит ва бошқа юқумли касалликларга қарши вакцина ишлаб чиқарилади.

Йилига 30 дан 60 миллион дозагача биофармацевтикани ишлаб чиқиш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 15,6 млрд тенге.

Қасим-Жомарт Тоқаевга 16 сентябрда 100 минг дозалик вакциналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилди.

МДҲ давлатлари орасида фақат Қозоғистон ва Россия COVID-19 га қарши вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Президент завод ходимлари билан суҳбат чоғида лойиҳанинг муҳимлигини таъкидлади ва маҳаллий вакцина коронавирусга қарши курашда ва аҳоли саломатлигини яхшилашда катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

«Барчангизни табриклайман. Aслида, бу катта ютуқ. Мамлакатимиз учун зарур бўлган ишлаб чиқариш. Aсосий иш бажарилди. Ҳаммаси жойида. Бу ишни келаси йили ҳам давом эттирамиз. Биз бу вакцинани Бирлашган Aраб Aмирликлари ва бошқа мусулмон давлатларига юборамиз. Бизнинг вакцинамиз бутун дунёда тан олинган. Шундай қилиб, барчангизни табриклайман! Раҳмат. Бу жуда мураккаб жараён, ишлаб чиқариш. Aслида, дунёда бундай маҳсулотни чет элда ишлаб чиқариш уч-тўрт йил давом этади. Биз ишни тўққиз ой ичида бажардик. Шунинг учун сизнинг меҳнатингиз давлат томонидан юқори баҳоланади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Сўнгги хабарлар
telegram