Қозоғистон Президенти қатор шартномаларни имзолаш маросимида иштирок этди

Қасим-Жомарт Тоқаев Дубайда бўлиб ўтаётган Иқлим бўйича Бутунжаҳон саммити (СОР28) доирасида Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг давлат органлари ва ишбилармон ташкилотлари ўртасида қатор келишувларни имзолаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради.

Тоқаев
Фото: Akorda.kz

Давлат раҳбари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди.

1. Қозоғистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида шамол электр станцияси (1 ГВт) лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро битим;

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, «Ақтас Энерджи» МЧЖ ва TotalEnergies ўртасида “Жамбил вилояти, Мирний қишлоғи ҳудудида 600 мегаватт-соат\300 мегаватт қувватли энергия аккумулятори тизимидан фойдаланган ҳолда умумий қуввати 1 ГВт бўлган шамол энергиясидан фойдаланадиган электр станциясини ишлаб чиқиш, қуриш ва ишга тушириш тўғрисида”ги лойиҳани амалга ошириш учун инвестициялар бўйича битим;

3. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “Самрук-Қазна” АЖ ва Бирлашган Араб Амирликлари Инвестициялар вазирлиги ўртасида Қозоғистон Республикаси ҳудудида умумий қуввати 10 ГВт бўлган кам углеродли энергияни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;

4. Qazaqstan Investment Corporation ва ADQ ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми.

5. “Самруқ-Қазна” АЖ ва ACWA Power ўртасида энергия сақлаш тизимидан фойдаланган ҳолда умумий қуввати 1 ГВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисидаги келишув;

6. “Самруқ-Қазна” АЖ ва Presight.AI ўртасида рақамлаштириш ва ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма корхона яратиш бўйича битим;

7. "ҚазМунайГаз" МК” АЖ ва AD Ports Group ўртасида Қозоғистонда кема таъмирлаш ва кема қуриш корхонасини ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми;

8. «Қазақстан темір жолы» МК» АЖ ва Abu Dhabi Ports Group ўртасида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги битим;

9. “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси, «SAFC» МЧЖ ва SEFE Marketing & Trading компанияси ўртасида ўрмон-иқлим лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

10. "Қазатомсаноат" АЖ ва Emirates Nuclear Energy Corporation ўртасида табиий уран концентратларини ташиш тўғрисидаги битим.

Тоқаев
Фото: Akorda.kz
Президент
Фото: Akorda.kz
Президент
Фото: Akorda.kz
Президент
Фото: Akorda.kz
Президент
Фото: Akorda.kz

 

Сўнгги хабарлар