Қозоғистон Президенти қатор қонунларни имзолади

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қимор ўйинлари бизнеси, лотерея хизмати, соғлиқни сақлаш, давлат меҳнат инспекцияси, давлат назорати ва қонун ҳужжатларини ортиқча тартибга солишнинг олдини олиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қонун одамларнинг қимор ўйинларига қарамлигини камайтиришга қаратилган чекловчи ва рағбатлантирувчи нормаларни киритади. Хусусан, қимор/пул тикиш ўйинларида иштирок этиши тақиқланган шахслар тоифалари рўйхати кенгайтирилди. Эндиликда уларнинг сафига қарздорларнинг ягона реестридаги (ижро иши юритилаётган қарздорлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар банки) шахслар қўшилди. Шу билан бирга, коррупцияга қарши чекловларни жорий этиш орқали қимор ўйинларида иштирок этиш масъул давлат лавозимларини эгаллаган, давлат функцияларини бажаришга ваколатли шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга нисбатан чекланади.

Бундан буён давлат хизматчилари, ҳарбий хизматчилар, махсус ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, бюджет ташкилотлари раҳбарлари қимор ўйинларида иштирок эта олмайди. Агар улар ушбу чегарага риоя қилмасалар, ишдан бўшатилади. Ўйин бизнеси ташкилотчилари фаолиятини тартибга солиш механизмлари мустаҳкамланди. Туризм ва спорт вазирлиги ўйин муассасалари, букмекерлар, тотализаторлар, гаровлар қабул қилиш ва қимор ўйинларининг ягона қоидаларини тасдиқлайди.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Шунингдек, Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар