Қозоғистон Президенти Қатарга боради

2024 йил 13-14 февраль кунлари ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Қатар давлатида бўлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ақорда
Фото: Kazinform

Ташриф доирасида Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва Қатар Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

ҚР Президенти Қозоғистон-Қатар сармоявий давра суҳбатида ҳам иштирок этади ва Қатар бизнеси капитанлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.

Сўнгги хабарлар