Қозоғистон Президенти иштирокидаги КХШТ Кенгаши сессиясида нималар муҳокама қилинади

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Омаров Минскда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этадиган КХШТ Кенгаши сессиясида қандай масалалар муҳокама қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

КХШТ
Фото: Kazinform

– Қонунчиликда белгиланган фаолият йўналишларимиз муҳокама қилиниши кутилмоқда. У ерда давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги декларация ва бошқа қатор ҳужжатлар қабул қилинади, бироқ улар КХШТ доирасида мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида техник хусусиятга эга. Ўйлайманки, эртага учрашув бўлиб ўтганда бу ҳужжатларни кўрасиз. Бугун бирор нарса ҳақида гапириш нотўғри бўлар эди. Давлат раҳбарларининг қарори қабул қилинади. Шундан келиб чиқиб, маълумотлар эълон қилинади», - дея изоҳ берди Қайрат Омаров.

Унинг қўшимча қилишича, ҳар қандай ҳолатда ҳам шов-шувли хабар кутилмайди.

-Бу ташкилот доирасидаги техник масалаларни ҳал қилиш учун ўтказиладиган режалаштирилган навбатдаги йиғилиш, — дея қўшимча қилди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Омаров.

2023 йилнинг 23 ноябрь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Давлат раҳбари 2023 йилнинг 24 ноябр куни БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Боку шаҳрига боради.

Сўнгги хабарлар