Қозоғистон Президенти Илҳом Алиевни 60 ёшга тўлиши билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни 60 ёшга тўлиши билан табриклаб, унга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва қардош Озарбайжон халқига фаровонлик тилади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қозоғистон Президенти Илҳом Алиевни 60 ёшга тўлиши билан табриклади

Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиевнинг қозоқ-озарбайжон кўп томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади ва икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Илҳом Алиевнинг шарафли раҳбарлигида Озарбайжон ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва халқаро майдонда улкан муваффақиятларга эришаётганини таъкидлади.

Президентлар келаси йили саммит ўтказишга келишиб олдилар.