15:19, 06 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистон Президенти: Ҳукуматнинг молиявий-иқтисодий блоки ўзгаради
ASTANA. Kazinform – Ҳукуматнинг молиявий-иқтисодий блоки ўзгаради. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентнинг ялпи мажлисида маълум қилди.

“Энди олдимизда катта, юксак мақсадлар турибди. Шунинг учун дарҳол ишни бошлаш керак. Агар биз 5 йил ичида иқтисодиётимизни икки баробарга оширмоқчи бўлсак, бизга янги иқтисодий модель керак. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишга янгича нуқтаи назардан қараш керак. Шу муносабат билан Ҳукуматнинг молиявий-иқтисодий блоки ўзгаради. Янги шахслар тайинланади”, - деди Президент.