Қозоғистон Президенти Хитойда унга дарс берган профессор Лю Шицин билан учрашди
Қозоғистон Президенти Пекин тилшунослик институтида стажировка ўтаган чоғида унга дарс берган профессор Лю Шицин билан суҳбатлашди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

“40 йилдан сўнг ўз университетимга келганимдан ва сизни соғ-омон кўрганимдан жуда хурсандман. Сизнинг меҳнатсеварлигингиз, қатъиятингиз ва иродангизни айниқса қадрлайман. Талабаларга берган билимингиз бебаҳодир. Буларнинг барчаси сизнинг профессионаллигингиз, меҳнатсеварлигингиз ва ишингизга фидойилигингиздан далолат беради. Меҳнат таътилида эканлигингизни биламан. Шунга қарамай, сиз университетнинг жамоат ҳаётида иштирок этиб, маданиятлараро алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келяпсиз”, - деди Давлат раҳбари.
Қасим-Жомарт Тоқаев Лю Шицинга миннатдорчилик билдириб, унга мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилади. Шундан сўнг, у Давлат раҳбарига университетда ўқиган давридаги архив ҳужжатларини кўрсатди.

Тадбир сўнгида Президент Пекин Тил ва маданият университетига Абу Насир Форобий портретини совға қилди ва ушбу таълим даргоҳида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар билан суҳбатлашди.