Қозоғистон Президенти Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойнинг шимоли-ғарбида юз берган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради.

Қозоғистон Президенти Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди
Фото: Ақорда

“Мамлакатингизнинг Ганьсу провинциясида содир бўлган даҳшатли зилзила туфайли кўплаб ватандошларингиз ҳалок бўлгани ҳақида совуқ хабар олдим. Ана шундай оғир дамда Сизга ва табиий офат оқибатида ўз яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдирган ҳолда, Қозоғистон халқи Хитой халқи дардига шерик эканини маълум қиламан. Зилзила пайтида жароҳатланганлар тезроқ соғайиб кетишини, бедарак йўқолган фуқаролар эса ўз оила аъзолари бағрига эсон-омон қайтишини тилайман”, — дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар